Владимир фожиаси маълумотлари

Oбуна бўлиш
2017 йилнинг 6 октябрь тонг соат 03:39да Россиянинг Владимир вилояти, Петушки тумани Покров темирйўл бекатида тезюрар поезд переездда бузилиб қолган автобусга катта тезликда келиб урилди.

2017 йил 6 октябрь тунги соат 03:39да переезддан ўтаётган автобуснинг айни темир йўл устида двигатели ишламай қолади. Ҳайдовчи бир гуруҳ йўловчилар билан автобусни суриб йўл четига чиқаришмоқчи бўлади, лекин бунинг иложи бўлмайди. Шу вақт переездга "Санкт-Петербург Нижний Новгород" тезюрар поезди катта тезликда яқинлашиб кела бошлайди. Ташқарида бўлган мигрантлар буни кўриб четга қочади. Поезд катта тезликда келиб урилиб, автобусни икки қисмга бўлиб юборади. Автобуснинг орқа қисми жойида қолади, олдини эса поезд 200 метр нарига судраб кетади. Тўқнашув натижасида поезд кабинасида ҳам ёнғин чиқади.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, ЙТҲда 16 киши қурбон бўлган, улардан 1 нафари ёш бола, 1 нафари Қозоғистон фуқароси. Яна 5 киши оғир аҳволда Владимир вилояти касалхоналарига олиб келинган, улар орасида икки нафар ёш болалар ҳар бор.

Ушбу воқеанинг барча тафсилотлари билан инфографикамизда танишинг.

Янгиликлар лентаси
0