Атамбаев - Мирзиёевга: Мен сизни ҳамиша ўзимни акам деб ҳисоблаганман

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари меҳмонга ўзбек тилига таржима қилинган илк "Манас" китобини туҳфа қилди ва икки давлат муносабатларида ечими топилмаган масалалар қолмаганлигини таъкидлади

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 5-6 октябр кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширмоқда. Ушбу учрашув доирасида томонлар турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида 13та ҳужжатни имзоладилар.

Олий даражадаги учрашувдан сўнг оммавий ахборот воситалари учун ҳамкорликда қилган баёнотлари давомида Алмазбек Атамбаев илиқ учрашув, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг иккиёқлама муносабатлар мустаҳкамланишида амалга оширган ташаббуслари учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

"Мен ҳамиша сизга илиқ муносабатда бўлганман ва сизни ўзимнинг акам деб ҳисоблаб келганман", — деб таъкидлади Атамбаев.

Ўзбекистон раҳбари меҳмонга ўзбек тилига таржима қилинган илк "Манас" китобини туҳфа қилди ва икки давлат муносабатларида ечими топилмаган масалалар қолмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Қирғизистон республикаси президенти куз фасли якунига қадар томонлар чегара масаласини тамомила ҳал қилишлари ва чегаранинг қолган қисмини ҳам белгилаб олишлари мумкинлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0