Ватан ва ватанпарварлар ҳақида

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишГорода Мира. Ташкент
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳаммамиз ҳам туғилган маконимизни бир умр улуғлаймиз. Ватанга нисбатан кўнглимизда илиқ бир туйғу ҳар доим бўй кўрсатаверади. Бироқ, бугун, буюмпарастлик, моддий бойликка интилган дилларимизда Ватан туйғуси анчайин ўтмаслашгандай. Бу кўнглида ҳали туғилган юрт, ота-она каби тушунчалар ўта ўткир бўлган ёшларда яққол кўзга ташланмоқда

Яқинда катта мансабда ўтирган ёш йигит бир йиғиишда имкони бўлганда чекка қишлоқ мактабига бориб, таълим қанақа бўлишини ўзи шахсан кўрсатган бўлиши ҳақида анча гапирди. Савол туғилади, нима халақит беряпти? Ҳозир айни кучга тўлган, елиб-югуриб ишлаш, тажриба орттириш керак бўлган даврда, лавозимга ўтириб, гапириш осон. Лекин амалий иш билан шуғулланиш, шу ватан, шу юрт, унинг одамлари учун шахсан ўзи нимадир қилиш — ҳаммагаям эмас.

Девушка на сборе хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Пахта тугади: талабалар қайтяпти - бу хабарга Facebook фойдаланувчилари муносабати

Энг ёмони — Ватан фақат минбарларда айтиладиган сўзга айланганга ўхшайди. Эҳтирос билан гапирсак бўлди, ватан олдидаги бурчимизни бажарган ҳисоблаймиз.

Спортчиларимиз ютса, чет элларда байроғимиз кўтарилса, гимнимиз янграса — ички ҳис-туйғуларимиз жўшиб кетади. Лекин Ватан фақат яхши кунларида, ютуқларга эришганда фахрланадиган, сўнг унутиладиган хилқат эмас.

Гап, албатта, пахта теримида ҳам эмас, лекин ушбу ҳолат бизнинг ватанга муҳаббатимиз даражасини кўрсатгандай.

Интернет маконида пахта хусусида ёшларнинг кўплаб иддаосини учратиш мумкин. Бу ҳақда улар гўёки бегона, ор саналадиган ишдай ёзишади.

Биламиз, бир вақтлар арзимас пул эвазига мажбурлаш пахта ҳақидаги халқнинг фикрини ёмон томонга буриб юборган. Бироқ ҳозир мустақилмиз, ўз топганимиз ўзимизга хизмат қилади. Замон ўзгарди, шароит ўзгарди, тартиб ўзгарди, бироқ одамларнинг бу масалага муносабати қолди.

Бунга ўтган тузумнинг алоқаси ҳам йўқдир. Шунчаки, анчайин енгилликка кўниккан ёшлар ишлашни ёқтирмас.

Уларга ўз ватани, миллати, халқи фаровонлиги учун ишлаш ёқмас?

Сдача экзаменов в центре тестирования мигрантов - Sputnik Ўзбекистон
Ишсиз фуқароларга энг кам иш ҳақи тўлаб янги касб-ҳунар ўргатилади
"Иш йўқ", дейдиган сон-саноқсиз ёшлар нега теримга чиқишни истамайди? Шуям иш-ку! Улар пахта териш даражасида ватанпарвар бўлишолмаса, пахта териш даражасида ишсиз бўлишмаса керак-да. Бизга бирдан ва ҳаммаси бўлиши лозим. Камига рози эмасмиз.
Бизнинг ватанпарварлигимиз бировларнинг яхши кунида атрофида гирдикапалак бўлиб, эртага, муаммоси чиқса танимай кетадиган тилёғламаларнинг ҳаракатига ўхшаяпти.

Ватанимиз номи улуғ жойларда қайд этилса, фахрланамиз, ўзимизнинг шу юрт фарзанди эканимиздан ғурурланамиз, бироқ Ватаннинг бирор юмуши чиқса, "пахтасини ўзи териб олсин", деганча чекароққа қочамиз. Биз ватаннинг эркатой болаларига ўхшаб қолгандаймиз.

Эркатой фарзандларни биласиз-ку, бирор фойда бўлса, ота-она атрофида гирдикапалак, юмуш буюрсанг, етти чақиримдан ҳам тополмайсан.

Наҳотки, ватан ҳақида қўшиқ айтсам мукофот оламан деган санъаткорга, ватан ҳақида шеър ёзиб, тамада юрган шоирга ўхшаб қолдик?

Ватан учун, фақат тил билан эмас, кичикина бўлса-да ақл, қўл, ҳаракат билан шахсан ва амалий иш қиладиган пайт келган.

Ва, умуман, фақат чиройли гапирган одамнигина ватанпарвар санаш одатимиздан ҳам воз кечсак бўларди. Бу одат лўттивозларни, демагогларни юзага келтириб, тўрга олиб чиқмоқда.

Янгиликлар лентаси
0