Ноу-хау: янги тиббий елим жароҳатни 60 сонияда тузатади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишХирурги проводят операцию
Хирурги проводят операцию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Шимоли-Шарқий ва Сидней университети мутахассислари янги эластик жарроҳлик елими ишлаб чиқишди. У инсон танасидаги жароҳатларни 60 сония ичида тузатишга қодир.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Янги тиббий елим метакрил кислота MeTro ва оқсил қоришмасидан иборат бўлиб, у жароҳатни беркитиб, унинг табиий йўл билан яхши бўлиб кетишига имкон яратади.

"MeTro форумласининг ютуғи шундаки, у инсон тўқималари билан алоқага киришган заҳотиёқ уларга ёпишиб қолади ва кейинчалик ўз жойини ўзгартирмайди", — дейди  елим яратувчилиаридан бири Назим Аннаби.

Елим жароҳатга суртилганидан сўнг, ультрафиолет нури остида инсон тўқималарига мустаҳкам ёпишиб қолади. MeTro ёрдамида ишлов берилган жароҳатлар икки баравар тезроқ битади ва жарроҳлик операцияларни осонлаштиради.

Олимлар янги елим инсон соғлиғига зарар еткизмаслигини таъкидлашмоқда. Унинг таркибига киртган моддалар бир неча ой ичида организмдан чиқариб юборилар экан.

Мутахассислар ушбу ихтиронинг келажаги порлоқлигини қайд этишмоқда. У айниқса автоавария ва бахсиз ҳодисалар рўй берганда қўл келиши қайд этилмоқда. Айни дамда ушбу елим тажриба сичқонлари ва чўчқаларда синовдан ўтгани қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0