ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Судининг судьяси этиб Сайёра Режипбаевна Кошаева сайланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.
"Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига ва "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Сайёра Режипбаевна Кошаева Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлансин", — дейилади Олий Мажлис сенати Раиси Ниҳматулла йўлдошев имзолаган қарорда.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.