ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Футбол бўйича Қозоғистон терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Руминияга етиб келди.
Қозоғистон терма жамоасининг Руминияга "Ўзбекистон ҳаво йўллари" самолётида бориши қозоғистонлик интернет фойдаланувчиларининг ҳазилларига сабаб бўлди.
Fanatik.kz сайтига ушбу хабарни жойлаган муаллиф бу ҳақда шундай деб ёзди: "Айёрона юриш: бизнинг терма жамоамиз руминларни чўчитиш учун кучлироқ рақиб қиёфасида боришга қарор қилди".
Руминия терма жамоасига қарши учрашув 5 октябр куни бўлиб ўтади.
Уч кундан сўнг эса Қозоғистон термаси Остона шаҳрида Арманистон терма жамоасини қабул қилади.