ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. 1957 йилнинг 4 октябрида, инсоният коинотга илк қадамини қўйган эди — Ернинг биринчи сунъий йўлдоши "Спутник-1" коинот қаърига учирилган эди.
"Спутник-1"нинг махфий номи ПС-1 (простейший спутник), яъни "Энг оддий спутник" маънисини билдиради. У у диаметри 58 см, оғирлиги 83,6 кг бўлган металл шар бўлиб. Унинг ичида батарейкалардан ишлайдиган тўртта радиотўлқин узатувчи мослама ва ташқарисида тўрт антеннаси бор эди.
Шу дамдан бошлаб бугунги кунга қадар бутун дунё олимлари ернинг сунъий йўлдошини русча сўз билан "Спутник" деб аташади.
Ернинг сунъий йўлдошини яратишда С. П. Королёв бошчилигида, М. В. Келдыш, М. К. Тихонравов, Н. С. Лидоренко, Г. Ю. Максимов, В. И. Лапко, Б. С. Чекунов, А. В. Бухтияров ва бошқа олимлар иш олиб борган.
Россияда коинот билимларининг теоретик асосини яратган олим — Константин Циолковский ҳисобланади. Циолковский биринчи бўлиб реактив ҳаракат теорияси ва космик кемада модуллар жойлашиш схемасини кашф қилган. Бугун ҳам коинотга учаётган ракеталар Циолковский схемаси бўйича қурилади.