Россия саноат ва савдо вазири 2017 йилнинг биринчи ярмида Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи ҳамкорига айланганини ва келажакда Ўзбекистон ва Россия орасида иқтисодий ҳамкорликнинг қандай йўналишларини ривожлантириш иккала томон учун ҳам самарали бўлиши мумкинлигини айтиб ўтди.
Мантуровнинг фикрига кўра, биринчи ўринда товар айрбошлашни диверсификация (хилма-хил) қилиш, иккинчи ўринда юқори технологияли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва учинчи ўринда ҳамкорликнинг янги йўналишларини яратиш, хусусан автомобил, қишлоқ хўжалиги техникаси ва машинасозлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.