"Гуруҳ аъзолари сентябр ойида аҳоли гавжум жойларда ва транспорт инфраструктураси объектларида портлашлар уюштиришни режалаштиришганлиги маълум бўлди", — деб хабар берди ФХХ.
Гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган.
"Уларнинг яшаш жойларида кучли қувватга эга икки дона қўлбола портловчи мослама топилди",- деб маълум қилинди хабарда.
Шунингдек, портловчи мосламалар тайёрлаш учун буюмлар, икки дона ПМ тўппончаси, РГД-5 гранаталари ва алоқа воситалари ҳам топилган.
Гуруҳни хорижлик эмиссарлар бошқаришган.
"Гуруҳда бутун дунёда зўравонлик йўли билан ислом халифалиги ўрнатиш тарафдори бўлган россиялик ва шимолий кавказлик фуқаролар фаолият юритишган", — деб хабар қилди ФХХ бўлими.