ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Россия Мудофаа марказий ҳарбий округи бўлинмалари ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг ҳамкорликдагимашғулотлари Фориш полигонида 2017 йилнинг 3 октябрида бўлиб ўтади, деб хабар қилди ТВзвезда телеканали.
Маказий Ҳарбий округ қўшинлар қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкин телеканалга берган интервьюсида бу тактик машғулотлар 2005 йилдан буён биринчиси бўлишини қайд этиб ўтган.
Рошчупкин полигон Тошкентдан 250 км масофада жойлашганини таъкидлаган.
Ҳарбийнинг сўзларига кўра, Тошкентда бўлиб ўтган икки мамлакат ҳарбий муассасалари делегациялари учрашуви чоғида ушбу машғулотларни ўтказиш ҳақида келишувга эришилган.
Томонлар шунингдек Марказий Осиёда минтақасидаги вазиятни муҳокама қилиб, ҳамкорликни ривожлантириш борасида манфаатдорлигини тасдиқлашган. 2017 йил сўнгига қадар Жиззахдаги машғулотлардан ташқари минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича музокараларўтказилиши ҳам белгиланган.