Кеча, 1 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида қуролланган фуқаро мусиқали фестивалга келган томошабинларни ўққа тутган.
Полиция хабарига кўра 50 дан ортиқ одам қурбон бўлган, 200 киши жароҳатланган. Одамларга қарата автомат ўқотар қуролдан ўт очган 64 ёшли Стивен Пэддок полиция томонидан йўқ қилинган.
Хабарда айтилишига кўра, қуролли эркак меҳмонхонанинг 32 этажидан туриб очиқ майдонда бўлиб ўтагётган фестивалга келган томошабинларни ўққа тутган. Ушбу жиноят АҚШ ҳудудида энг кўп одам қурбон бўлган отишма дейилмоқда.