Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси Ўзбекистонга келди

© East NewsEuropean Bank for Reconstruction and Development
European Bank for Reconstruction and Development - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Делегация ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидаги учрашувлар ва музокаралар ўрин олган

ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. 2017 йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрига Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталя Ханженкова бошчилигидаги делегация ташриф буюрди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

Делегация ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати, ташқи ишлар, молия, иқтисодиёт, ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирликлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидаги учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.

Делегация, шунингдек, Навоий шаҳрига ташриф буюриб, у ерда "Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик ва ўрта бизнес субъектлари билан ҳамкорлик механизмлари" тренинг-семинарида иштирок этади, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0