Каталония Испаниядан ажралмоқчи - полиция ва аҳоли орасида тўқнашувлар бўлмоқда

© AP Photo / Felipe DanaКаталония, столкновения полиции и сторонников референдума
Каталония, столкновения полиции и сторонников референдума - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВлар хабарига кўра полиция ва тинч аҳоли орасида бўлиб ўтган тўқнашувларда 337 киши жароҳатланган бир киши оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Бугун эрталаб соат 09:00 дан бошлаб Каталония Испаниядан ажралиб чиқиш ҳақида умумхалқ референдуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу референдум Испания марказий ҳукумати томонидан тан олинмаган ва Испания Конституцион суди томонидан таъқиқланган.

Мамлакат полцияси аҳолини Каталонияда очилган 2315 сайлов участкаларига киришга тўсқинлик қилмоқда. РИА Новости хабарига кўра полиция ва тинч аҳоли  орасида  бўлиб ўтган тўқнашувларда 337 киши жароҳатланган бир киши оғир аҳволда.

Каталония ҳукумати хабарига кўра, овоз бериш 96% сайлов участкаларида давом этмоқда. Сайлов участкаларини полициядан ҳимоя қилишда Каталония фермерлари ўз тракторлари билан полиция автомобиллари кира олмаслиги учун йўллар тўсиб қўйишган. 

Шу билан бир вақтда Каталония аҳолиси Европа ва дунё ҳамжамиятини Европа ҳудудида юз бераётган, аҳолига нисбатан ноқонуний куч ишлатиш ҳолатига эътибор беришга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каталония Автоном вилояти Испания жануби-шарқида, Франция билан чегарадош ҳудудда жойлашган. Унинг энг катта шаҳри Барселонадир. Каталонияда 7,5 млн аҳоли яшайди, бутун Испания бўйича – 42 млн.

ЕИ ва Буюк Британия байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Буюк Британияда ЕИдан чиқиш ҳақида референдум бошланди

Каталония Испаниянинг энг машҳур вилоятларидан биридир. У ерда аҳолининг ўртача даромади – йилига 26 минг $ бўлиб, умумий Испания бўйича кўрсатгичдан (22 минг$) юқори. Каталония Европанинг энг оммавий туристик манзилларидан бири ҳисобланади. Бу ерга йилига 18 млн. сайёҳ ташриф буради. Ундан ташқари ушбу вилоятда саноат ҳам ривожланган.

Каталония бир неча йилдан бери Испаниядан ажралиб мустақил мамлакат бўлиш учун кураш олиб бормоқда. 2017 йилнинг июль ойида ўтказилган сўровга кўра Каталония вилоятининг 65 % аҳолиси Испаниядан ажралиш тарафдори бўлган. Аҳолининг 25 % эса бунга қарши.

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Медиабанкка ўтишРеферендум о независимости Каталонии
Референдум о независимости Каталонии - Sputnik Ўзбекистон
Референдум о независимости Каталонии
Янгиликлар лентаси
0