Қозоғистон автомобиллари учун божхона солиғи камайтирилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПрезентация LADA Vesta
Презентация LADA Vesta - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 октябрдан бошлаб Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Ўзбекистонга олиб кирилган тақдирда улардан фақат 2% миқдорида акциз солиғи олинади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун 1 октябрдан бошлаб божхона солиқлари камайтирилди, дейилган Ўзбекистон президентининг янги қарорида.

Бундан буён Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганда уларнинг божхона қийматидан 2% миқдорида акциз солиғи олинади. Двигател ҳажми ва откучига доир бошқа солиқлар бекор қилинди. 

Қозоғистон автомобил ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон устидан шикоят қилди

Олдин фақат Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган автомобиллар шундай имтиёзли солиқ миқдорлари қўлланилар эди.Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар эса двигател ҳажмининг ҳар бир см/куби учун 2,4 $ миқдорида акциз солиғи олинар эди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз олин Қозоғистон Автомбил ишлаб чиқарувчилари уюшмаси “КазАвтоПром” Қозоғистон Иқтисодиёт вазирига Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида автомобилларга нисбатан қўлланиладиган божхона солиқларини мувофиқлаштиришни сўраб мурожаат қилишган эди.  

Янгиликлар лентаси
0