ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Хитойда бўлиб ўтаётган соврин жамғармаси бир миллион доллардан ортиқ бўлган теннис мусобақаси финалига чиқди. Бу ҳақда Р-Спорт хабар бермоқда.
Истомин ярим финал баҳсида мусобақанинг бешинчи ракеткаси япониялик Юити Сугитуни 6:2, 6:7 (4:7), 6:0 ҳисобида енгди.
Финалда Истомин кипрлик Маркос Багдатис билан куч синашади.