Мирзо Улуғбек номидаги боғ келаси йилгача ёпилади

© SputnikПарк культуры и отдыха имени Мирзо Улугбека
Парк культуры и отдыха имени Мирзо Улугбека - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутун боғ бўйлаб пиёдалар йўлкалари янгиланади, трасса томондан қўшимча йўл очилади, қўшимча автотураргоҳ қурилади, аттракционлар янгиланади, коммуникациялар ва эски бинолар реконструкция қилинади

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. 2 октябрдан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи реконструкция учун ёпилади.

"Асосий вазифамиз — боғнинг қиёфасини янгилаш, уни янада замонавий ва мафтункор қилиш. Тошкентнинг энг қадимий боғи бўлмиш Мирзо Улуғбек номидаги боғ 1934 йилда очилган. Боғнинг кўплаб коммуникациялари ва ташқи қиёфаси тушкун аҳволга келмоқда, айрим бино ва аттракционлар талабга жавоб бермайди. Шу боис биз боғ инфраструктураси ва муҳандислик тармоқларини тўлиқ модернизация қиламиз", дейилади боғнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Дельфинарий - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент марказида дельфинарий ва дунё мўъжизалари жойлашган парк қурилади

Шу билан бирга боғнинг асосий бойлиги- барча дарахтлар, айримларининг ёши 100 дан ошган, сақлаб қолинади. Боғда янги дарахтлар ҳам пайдо бўлади: бунга Ўзбекистоннинг энг яхши дендрологлари жалб этилган. Бутун жараён шаҳар маданият бошқармаси ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан назорат қилинади.

Лойиҳага кўра, бутун боғ бўйлаб пиёдалар йўлкалари янгиланади, трасса томондан қўшимча йўл очилади, қўшимча автотураргоҳ қурилади, аттракционлар янгиланади, коммуникациялар ва эски бинолар реконструкция қилинади.

Кекса инсонлар учун махсус зоналар очиш режалаштирилган. Шунингдек, спорт билан шуғулланувчилар ва ёшлар учун зоналарга эътибор қаратилади. Боғ ҳудудида доимий асосда турли маданий-кўнгилочар тадбирлар ўтказилади. Шу билан бирга, сайр ва ҳордиқ учун тинч зоналар сақлаб қолинади.

Боққа кириш бепул бўлиб қолади. Боғнинг очилиши кейинги йилга мўлжалланмоқда.

Барча жараёнлар ижтимоий тармоқдаги саҳифа орқали ёритиб борилади.

Янгиликлар лентаси
0