ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 1 октябрдан бошлаб банклар томонидан муомалага чиқариладиган UZCARD EMV пластик карталарнинг амал қилиш муддати беш йилгача этиб белгиланди. Бу ҳақда uzcard.uz хабар қилмоқда.
"1 октябрдан бошлаб Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази "Узкарт" банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлмиш банклар томонидан муомалага чиқариладиган UZCARD EMV пластик карталарнинг амал қилиш муддатини беш йилгача белгилади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача UZCARD EMV пластик карталар уч йиллик амал қилиш муддати билан чиқарилаётган эди.
Ушбу қарор карта эгалари ҳамда тижорат банклари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий қилинди.