ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Бугун Тошкент вақти билан соат 18:50да Ўзбекистонда ер силкиниши кузатилди.
Европа-Ўртаер сейсмик маркази маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Жиззах шаҳридан 45 километр жануби-шарқда, Зоминдан 23 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Маълумот берилишича, зилзила магнитудаси 5,1 баллни ташкил этган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.
АҚШ Геология хизмати сайтида ҳам ушбу ер силкиниши ҳақидаги маълумотлар қайд этилган бўлиб, унда зилзила кучи 5 баллга тенглиги, зилзила ўчоғи эса 20 километр чуқурликда жойлашгани айтилган.
Зилзила оқибатлари ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар йўқ.