Тошкентда "Каптива" ҳайдовчиси бир кишининг ўлимига сабабчи бўлди

© Юрий Корсунцев / Газета.uzДорожное движение в Узбекистане
Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
26 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрида 27 сентябр куни содир бўлган автоҳалокат натижасида бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

ДТП в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ЙТҲда бир аёл вафот этди, бир неча киши жароҳатланди

Хабарда айтилишича, 27 сентябр куни Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида "Каптива" русумли автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи пиёдани уриб юборган. Натижада 26 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жинояб кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0