Мирзиёев биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини тартибга солувчи қарорни имзолади

© Sputnik / Вадим Жернов / Медиабанкка ўтишСотрудник товарно-фондовой биржи
Сотрудник товарно-фондовой биржи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари орқали ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар фақатгина биржалар ва ярмаркаларда рўйхатдан ўтган битимлар бўйича амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини янада тартибга солиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди.

Кореядаги автозавод - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Корея компаниялари иштирокида кооперация биржаси ўтказилди

Ҳужжатга кўра, биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари орқали ҳисоб-китоблар ва ўзаро ҳисоб-китоблар фақатгина биржалар ва ярмаркаларда рўйхатдан ўтган битимлар бўйича амалга оширилади.

Бундан ташқари, биржалар ва ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталари ҳисоб рақамларида бўлган маблағлардан фойдаланган ҳолда, пул талабномасидан воз кечиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.

Шунингдек, импорт шартномалари бўйича товар-хом ашё биржалари ёки ярмаркаларнинг ҳисоб-китоб-клиринг палаталарида норезидент-сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказилган маблағлар фақатгина биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган экспорт шартномалари, божхона божлари, суд харажатлари ҳамда биржа шартномаларини тузиш ва ижро этиш билан бевосита боғлиқ хизматлар тўловлари учун ишлатилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0