Ўзбекистонда Олий Мажлисдаги ваколатли вакил лавозими жорий этилди

© Пресс-служба президента РТКабинет министров Узбекистана
Кабинет министров Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ваколатли вакил Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама этиш ва Олий Мажлис палаталарида қонун лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этади

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили лавозими жорий этилди.

Янги лавозим Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорлигининг ташкилий- ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида ва ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси иштирокининг самарадорлигини ошириш мақсадида жорий қилинди. Бу шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини бажаришда Ҳукумат масъулиятини кучайтириши ҳам лозим.

Ўзбекистон тарихда биринчи марта парламент мажлисини жонли эфирда намойиш этади

Ваколатли вакил Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама этиш ва Олий Мажлис палаталарида қонун лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этади.

Ваколатли вакил Ўзбекистон президенти билан келишилган ҳолда бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

У ўз фаолиятини бош вазир раҳбарлигида амалга оширади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.

Ваколатли вакил ва унинг аппарати Ҳукумат биносида жойлаштирилади.

Янгиликлар лентаси
0