ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрига янги автобуслар келтирилди, деб хабар қилди "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот-хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 11 майдаги "Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2017 йил 21 сентябр куни 15 дона янги "ISUZU" маркасидаги автобуслар келтирилди", — дейилган хабарда.
Янги автобуслар "8-автобус саройи" ОАЖ автобус маршрутлари бўйича фаолият юритади, деб қўшимча қилинган хабарда.
Вазирлар маҳкамаси қарорига мувофиқ 2017 йилда 140 дона автобус етказиб берилиши кўзда тутилган.