ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон президенти фармони эълон қилинди.
"Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси" унвони билан:
Шаҳрисабз туманидаги 78-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Вохидова Назокат Шариповна.
Самарқанд шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Гафарова Фируза Джалаловна тақдирланган.
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" унвони:
Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг физика фани ўқитувчиси Марахимов Икрамжон Абдурахимовичга;
Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шапулатов Зиядулла Ишкуловичга берилган.
Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.