ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Угандадаги табиблар ва жодгарлар ёмғирни чақириб, қурғоқчиликдан қутулиш учун болаларни қурбонликка келтиришмоқда. Бу ҳақда Religion news serviceга танянган ҳолда РИА Новости хабар берди.
Африка давлати бўлмиш Уганда сўнги 50 йил ичида энг кучли қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда. Оқибатда бир ярим миллиондан зиёд одамларга очлик таҳдид қилмоқда.
Уганданинг аксарият аҳолиси руҳлар ўзи билан ёмғирни олиб келишига ишонишади.
Сентябрь ойи давомида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қурбон қилиб сўйишда гумонланган 44 фуқаро қўлга олинган. Шулардан бири саккиз ҳолат бўйича айбларини тан олган.
2015 йилда етти нафар бола ва олти нафар катта ёшдаги одамларнинг тана қолдиқлари топилган, 2016 йилда эса 7 нафар бола ва 2 нафар катта ёшдаги одамларники. Жабрдийдаларнинг қулоқлари, тишлари, лаблари ва жинсий аъзолари бўлмаган.
Полициячилар маълумотига кўра, қурбонлик маросимлари аслида бундан кўпроқ амалга оширилган, фақатгина таналарнинг ҳаммаси топилганича йўқ.