ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 29 сентябр куни Москва ва Бутун Рус патриархи Кирилл Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Россия православ черкови раҳбари ташрифи дастуридан Ўзбекистон давлат тузилмалари ва Мусулмонлар диний идораси раҳбарияти билан учрашувлар, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташрифлар ўрин олган.
Москва ва Бутун Рус патриархи Кирилл Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.