Ўзбекистонга эртадан совуқ ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишЗолотая осень
Золотая осень - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
30 сентябр ва 1 октябр кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совиши мумкин

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. 28-30 сентябр ва 1 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон ва Поволже орқали Европанинг Россия қисмида ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда билдирилишича, 28-30 сентябр кунлари Ўзбекистон ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 15-20 м/с, (55-75 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 сентябр кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиқ, 30 сентябр ва 1 октябр кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совиши мумкин.

28-30 сентябр кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0