Қорақалпоғистонда Марказий Осиёда ягона бўладиган брезент корхонаси қурилмоқда

© MIKE CLARKE / AFPЗавод по обработке хлопка
Завод по обработке хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ерда пахта чиқиндисидан брезент маҳсулоти ишлаб чиқарилади

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Шўмоной туманида майдони 5,88 гектар бўлган брезент ишлаб чиқариш корхонаси биноси қурилиши бошланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Президент Қорақалпоғистон ва Хоразм тадбиркорларига янги имтиёзлар тақдим этди

17 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига қурилаётган корхона технологиялари Белгия, Ҳиндистон давлатларидан келтирилади. Бу ерда пахта чиқиндисидан брезент маҳсулоти ишлаб чиқарилади.

Корхона ишга тушса 300 дан ортиқ одам иш ўрни билан таъминланади.

Хабарда айтилишича, бундай брезент тўқиш корхонаси Россия, Хитой давлатларида бўлиб, у Марказий Осиё давлатлари ичида бирдан-бир корхона бўлади.

Янгиликлар лентаси
0