ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. GM Uzbekistan компаниясининг расмий веб-сайтида "Автомобил 45 дақиқа ичида" деб номланган янги бўлим очилди.
Ушбу бўлимда "Автомобил 45 дақиқа ичида" дастури доирасида савдога қўйилган автомобиллар рўйхати билан танишиш ҳамда автомобил учун тўлов қилган заҳоти унинг эгасига айланиш мумкин.
Рўйхатда республикадаги дилерлик марказларидан сотиб олиш мумкин бўлган Matiz, Spark, Nexia 3, Cobalt, Lacetti автомобиллари келтирилган.
Мижозлар шартнома тузиш учун дилерлик корхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ GM Uzbekistan автомобилларни сотишда электрон навбатни жорий этишини маълум қилганди.