ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ашхобод-2017 усти ёпиқ иншоотлардаги ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида Ўзбекистон термаси мезбонлар, Хитой ва Эрондан кейин тўртинчи бўлиб турибди. Бу ҳақда мусобақалар сайтида хабар берилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21та олтин, 28та кумуш ва 59та бронза медалларни қўлга киритишди
Ўзбекистонлик спортчилар спортнинг Туркман миллий кураши, джиу-джитсу, классик кураш, енгил атлетика, таэквондо, теннис, самбо, кураш, баскетбол 3х3, муай тай, сузиш, оғир атлетика турларида медалларга сазовор бўлганлар.
Ўзбекистон делегацияси Баку шаҳрида ўтказилган Ислом Бирдамлиги Ўйинларини умумжамоа ҳисобида 4-ўринда якунлаганди.
Мусобақалар 27 сентябрга қадар давом этади, 189 спортчидан иборат Ўзбекистон термаси спортнинг 20 турида мукофотлар учун баҳс олиб бормоқдалар.