ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
2017 йил 26 сентябрдан 1 АҚШ доллари 8066,96 сўм этиб белгиланди.
Шунингдек, 1 ЕВРО 9626,30; 1 Россия рубли 140,05; 1 Англия фунт стерлинги 10921,86 ва 1 Япония иенаси 71,87 сўм тарзида белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Рейтер агентлиги Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга таянган ҳолда Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб аҳолига нақд хорижий валюта сотиб олишларига рухсат берилиши ҳақида хабар берган эди.