Москвада Ўрта осиёлик шахс 32 кг героин билан қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Топилган наркотик моддаларнинг умумий қиймати 3,2 млн долларни ташкил қилади, бу охирги йилларда қўлга олинган энг катта партия.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Москва шаҳар кузьминки туман суди Ўрта осиё мамлакатларидан бирининг фуқароси бўлган шахс устидан жиноий иш қўзғатди. У катта миқдорда наркотик модда сотишда айбланмоқда, РИА Новости хабарига асосан.

Россия ИИВининг расмий вакили, Ирина Волк хабарига асосан, Москва шаҳар полиция ходимлари Жанубий Бутово кўчасида қўлга олинган, 27 ёшли фуқаронинг ёнидан 1 кг героин кукуни топишган.

Кейинчалик у турган хонадонда тинтув ўтказилганда яна 56 та пакетга жойланган кукунсимон модда топилган. Экспертлар уларнинг 31 кгдан ортиқ героин эканлигини аниқлашган.

ИИВ хабарига кўра, ушбу героиндан 560 000 та шартли доза тайёрлаш мумкин бўлган ва унинг умумий қиймати 3,2 млн долларни ташкил қилган.

Келиб чиқиши Ўрта Осиёдан бўлган фуқаро ҳибсга олинган ва унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг икки бандига кўра жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0