Туман ҳокими Facebookда ташкил қилинган “Чилонзор” гуруҳини қўллаб-қувватлади

© Facebook / ЧиланзарХоким Чиланзарского района Даврон Хидоятов
Хоким Чиланзарского района Даврон Хидоятов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг Чилонзор тумани фаол фуқаролари томонидан ташкил қилинган гуруҳ туманнинг самарали ривожланишда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Чилонзор тумани ҳокими Даврон Хидоятов Facebook ижтимоий тармоғида ташкил этилган “Чилонзор” гуруҳини қўллаб-қувватлади ва гуруҳ аъзоларини ҳокимият билан мулоқот олиб боришга чақирди.

“Ҳокимият ҳар ҳафта олиб борилаётган ишлар ҳақида хабар бериб туради. Сизларнинг ҳар бир изоҳининг жавобсиз қолмайди. Йўл инфраструктураси, болалар майдончалари, иссиқлик таъминоти, кўкламлаштириш, ахлат ташиш ва бошқа масалалар билан биз ҳар куни машғулмиз. Бизда  яқин 2 йилга мўлжалланган аниқ режалар дастури бор. Сиз унинг биринчи натижаларини кўришингиз мумкин. Режали ишлар доимий равишда амалга ошириб борилади”, — деди ўз мурожаатида Чилонзор туман ҳокими гуруҳ саҳифасида.

Шунингдек, Даврон Ҳидоятов ҳокимият бир вақтнинг ўзида барча муаммоларни ҳал қилиш қийинлигини ва туман маъмурияти гуруҳ аъзоларининг кўмаги ва фаол иштирокига умид қилишини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0