Қониқарсиз фаолияти боис икки депутатнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди

Oбуна бўлиш
Фаолияти қониқарсиз бўлган бошқа депутатларнинг ҳам масаласи кўриб чиқиляпти

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Сирдарё вилояти Мирзаобод туман Кенгаши депутатлари Машраббой Абдуваҳобов ва Абдусалом Мирраҳимовнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилди, деб хабар берди uz24.uz "XXI asr" газетасига асосланиб.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев депутатларга ижтимоий тармоқларда аккаунт очишни буюрди

ЎзЛиДеП Сирдарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Фахриддин Абдусатторовнинг сўзларига кўра, уларни депутатликдан муддатидан аввал чақириб олиш ҳақида Халқ депутатлари туман Кенгашига ёзма равишда мурожаат қилинган. Бунга икки депутатнинг зиммасидаги бурч ва масъулиятга совуққонлик билан қарагани сабаб қилиб келтирилган.

"Фаолияти қониқарсиз бўлган бошқа депутатларимизнинг ҳам масаласи кўриб чиқиляпти", — деган Ф.Абдусатторов.

ЎзЛиДеПдан Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига 19 нафар, туман ва шаҳар кенгашларига эса 107 нафар депутат сайланган.

Масъулларнинг маълум қилишича, вилоят Кенгашидаги депутатлардан 2 нафари, туман ва шаҳар кенгашларидаги партия вакилларидан 11 нафари партия билан алоқани буткул узиб қўйган.

Янгиликлар лентаси
0