Ўҳў: Мирзиёевнинг АҚШдаги зафарлари, ёш вазирдан олтинга тенг маслаҳат ва фидойилар ҳақида

© REUTERS / /Eduardo MunozПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на Генассамблее ООН
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на Генассамблее ООН - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳафтанинг энг муҳим хабарлари рўйхатидан Ўзбекистон президентининг Нью-Йоркка сафари, Алишер Саъдуллаевнинг ёшларга ўгити ва Америкадан Ўзбекистонга қайтиб, шу юрт учун ёниб яшашга тайёр олимлар ўрин олди

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ҳафта охирлаб бораётган бир вақтда Спутник Ўзбекистон таҳририяти шу 7 кун ичида ўзбекистонликларни ҳайратга солган энг муҳим хабарлар бешлигини эътиборингизга ҳавола қилади.

Мирзиёевнинг БМТдаги илк чиқиши

Душанба куни Нью-Йоркка жўнаб кетган Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги чиқишини дипломатлардан тортиб журналистларгача катта қизиқиш билан кутишган эди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выступил на 72-й Генассамблее ООН - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 72 сессиясидаги нутқи

БМТ минбарида сўзлаган нутқида Мирзиёев бутун жаҳонга Ўзбекистон ўз аждодларининг донишмандлик анъаналарига амал қилган ҳолда қатъий ислоҳотларни амалга ошираётганини ва мамлакатнинг янгича қиёфасини шакллантириш йўлидан бораётганини маълум қилди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида асосий эътиборни Марказий Осиёга қаратди. "Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё — биз интилаётган энг муҳим мақсад", — деб таъкидлади президент.

Натижада, Ўзбекистондаги валюта ислоҳотлари, бизнеснинг солиқ юкини қисқартириш, иқтисодий зоналар, тадбиркорлар учун яратилаётган қулай муҳит сингари янгича ўзгаришларни юқори баҳолаган америкалик бизнесменлар Ўзбекистон билан 2,6 миллиард долларлик ҳужжатлар тўпламини имзоладилар.

Шавкат Мирзиёев дунё саҳнасида барчага хуш келди.

Ватанпарварларнинг Ўзбекистонга қайтиши

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда вақтидалигида Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашди ва Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшиш истагида бўлган барча чет элдаги юртдошларни Ўзбекистонга таклиф этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Америкадаги ўзбекистонликлар билан учрашди

Айтиш жоизки, ушбу хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди. Фикр билдирганлар орасида Америкадаги ўзбеклар ватанга қайтишига шубҳа билдирганлар ҳам бўлди.

Аммо президент билан учрашган ва суҳбатлашганларнинг барчаси Ўзбекистонга қайтиб ватан учун яшаб, Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшишга тайёр эканликларини айтишмоқда.

Хусусан, Мирзиёев билан учрашган ўзбекистонликлардан бири, анча вақтдан буён Техас штатида ишлаб келаётган кимёгар олим Беҳзод Долимбек рак иммунотерапияси бўйича Ўзбекистонда ишлаш нуқтаи назаридан Хайриддин Султонов билан музокаралар олиб боришини маълум қилди ва яқин ойлар ичида Ўзбекистонга қайтишни режалаштираётганини айтди. Ватан учун яшаш вақти келганини таъкидлаган Долимбек "Бу кетишда Ўзбекистон 5-10 йил ичида жуда бошқача мамлакатга айланади, бунга ишончим комил", — деди. 

Ўзбекистоннинг буюк қалбли фарзандлари бор!

Тиниб-тинчимайдиган ёш вазир

Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев вилоятлар бўйлаб сафарга чиққан. Саъдуллаев ёшлар етакчилари орасидан намунавий мактаб етакчиларини саралаш билан шуғулланмоқда.

Алишер Саъдуллаев, Халқ вазири ўринбосари - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Саъдуллаев ёшларга етакчи қандай бўлиши кераклигини ўргатди
Самарқанд шаҳрида вилоят мактабларидаги ёшлар етакчилари билан ўтказган семинар-тренинг давомида вазир ўринбосари учрашувга келганларнинг муаммо ва таклифларини тинглабгина қолмай, ҳақиқий етакчи қандай фазилатларга эга бўлиши кераклиги ҳақида ҳам тушунтириш берди.

Алишер Саъдуллаев учрашув давомида ҳозир замон ўзгарганини айтиб, ёшлар етакчиларига болаларни қўрқитиб, чўчитиш эмас балки улар билан суҳбат қилиб, унинг ички дунёсига кириб боришни маслаҳат берди.

"Биз бугун ўйлайдиган даражада бўлишимиз керак", — деди вазир ўринбосари. 

Саъдуллаевнинг тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини беради ва янгича дунёқарашга эга етакчилар Ўзбекистон таълим тизими ривожига муносиб ҳисса қўшадилар, деган умиддамиз.

Янгиликлар лентаси
0