ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда АҚШ президенти рафиқаси Меланья Трампнинг муваффақиятсиз танланган либосини қизғин масхара қилишди. Меланья ушбу либосда БМТ АҚШнинг доимий ваколатхонасида ўтказилган анжуманда иштирок этди. РИА Новости хабарига асосан.
АҚШ биринчи хоними ушбу тадбирга эркин бичимли ёрқин-пушти рангда бўлган кўйлакда келди. Айрим интернет фойдаланувчилари ушбу либосни халатга ўхшатган бўлсада, бошқалар эса парашютга ўхшатишган. Кўпчилик фойдаланувчилар бу либос бундай даражадаги тадбирга умуман мос эмаслигини таъкидлаганлар ва бундай услубдаги либослар Меланьяга ярашмаслигини билдиришган.
"Меланья узун енгли юнг матосидан тикилган пушти рангли кўйлак кийиши билан кўпчиликни ҳайратда қолдирди", — деб ёзган Simon Sadbury.
Melania shocked many by donning a hot pink Delpozo wool dress, which had voluminous sleeves. pic.twitter.com/BeGiPUGAsG
— Simon Sadbury (@Sai1341) 21 сентября 2017 г.
Linda Pobuda эса "Мен эксперт эмасман, лекин катта кўламли ва шаклсиз бундай кўйлак БМТ Бош ассамблеясига ноўрин деб ҳисоблайман" деб ёзган.
Айрим интернет фойдаланувчилари Меланьянинг чиқиши "интернет орқали зарар етказиш"га қарши мавзусида бўлганлигига қарамасдан, ушбу либоси туфайли танқидга учради.
"Киноя бўлсада, шу фактни инобатга олиш керакки, унинг маърузаси интернет-зўровонлик мавзусига бағишланган бир пайтда, либерал қарашга эга бўлган аёллар Меланьянинг либосини масхара қилишмоқда", — деб изоҳ ёзган JoannieO.