"Нурикдан эсдалик": Вашингтонда Линкольн ёдгорлигига путур етказишди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишГорода мира. Вашингтон
Города мира. Вашингтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Американинг махсус қўриқланадиган объектига путур етказган шахс Қирғизистон фуқароси бўлиб чиққан

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Вашингтонда 21 ёшли Қирғизистон фуқароси маданий ёдгорликларни оёқ-ости қилишда гумонланиб қўлга олинди. Йигитча АҚШнинг 16 президенти Авраам Линкольн мемориалига ўз исмини танга ёрдамида қириб ёзган.

Америка ОАВлари тарқатган хабарларга кўра, мажмуадаги колонналардан бирида "Нурт Илек" деган ёзув топилган

​Орадан кўп ўтмай ушбу ёзув муаллифи шахси аниқланган. У Вашингтонда таҳсил оладиган 21 яшар қирғизистонлик талаба бўлиб чиққан.

Sputnik Қирғизистон хабарига кўра, йигитга мол-мулкни қасддан йўқ қилиш айблови қўйилган. Вашингтондаги Қирғизистон элчихонаси ходими билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида талаба йигит ўз қилмишига иқрор бўлган. Дипломатик ваколатхона тахминига кўра, етказилган зарар миқдори 2 минг долларни ташкил қилган. Суд мажлиси октябр ойи охирига белгиланган.

​Линкольн мемориали Америка пойтахтининг махсус қўриқланадиган объектлари рўйхатига киради. Мажмуа АҚШнинг 16 президенти Авраам Линкольн хотирасига барпо этилган.

Янгиликлар лентаси
0