АҚШ ва Ўзбекистон компаниялари 2,6 миллиард $лик шартномаларни имзолашди

© Sputnik / Рамиль СитдиковРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Форум шўъбаларидаги музокараларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш ҳамда саноат, инфратузилма, туризм, фан ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари қизғин муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи доирасида Нью-Йоркда Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари ўртасида умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг бўлган йирик ҳужжатлар тўплами имзоланди, деб хабар қилинди Ўзбекистон президенти расмий сайтида.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Америкадаги ўзбекистонликлар билан учрашди
Айтилишича, тадбирда АҚШнинг 100 дан ортиқ етакчи компанияси иштирок этган. "General Electric", "Honeywell", "Coca-Cola", "Boeing", "City Group", "Visa" каби йирик корпорациялар шулар жумласидан.

Форум шўъбаларидаги музокараларда икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда қулай инвестициявий муҳитни шакллантириш ҳамда саноат, инфратузилма, туризм, фан ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари қизғин муҳокама қилинди.

Америкалик иштирокчилар Ўзбекистонда валютани тартибга солиш тизимига бозор механизмларини жорий қилиш, банк-молия тизимини мустаҳкамлаш, бизнеснинг солиқ юкини қисқартириш, инвесторлар учун, жумладан, мамлакатимизда ташкил этилган янги эркин иқтисодий зоналар доирасида қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳоладилар.

Бизнес форум иштирокчилари томонларни қизиқтирган аниқ инвестиция ва савдо лойиҳаларини муҳокама қилдилар, уларни амалга ошириш бўйича қўшма тадбирларни белгилаб олдилар.

Тадбир якунида АҚШ компаниялари билан умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг бўлган йирик ҳужжатлар тўплами, жумладан, "General Electric" ва "Honeywell" корпорациялари билан нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида, "CNH Industrial", "John Deere" ва "Caterpillar" компаниялари билан машинасозлик соҳасида, "OSI Systems" ва "Lutron" компаниялари билан электротехника соҳасида, "Boeing" компанияси билан фуқаро авиацияси соҳасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0