ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. "Навоий" аэропортидан Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрига илк марта "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК юк самолёти парвоз қилди.
МАК матбуот хизматининг хабарига кўра, янги юк ташув йўналишининг очилиши маҳаллий экспортчиларга ўз маҳсулотларини Хитой бозорига етказиш бўйича янги имкониятларни тақдим этади ҳамда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва бизнес ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади.
Айни пайтда "Навоий" халқаро аэропортидан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК юк самолётлари Франкфурт, Деҳли, Дубай, Шанхай ва Тяньцзинь шаҳарларига қатновларни амалга оширади.