Қирғизистон парламенти чегара шартномасини биринчи ўқишда қабул қилди

Пограничник на участке границы
Пограничник на участке границы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Қирғизистон парламенти мажлисида депутатлар Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда тасдиқлашди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Қирғизистон парламенти Ўзбекистон билан давлат чегараси ҳақидаги шартномани биринчи ўқишда ратификация қилди (тасдиқлади), деб хабар қилмоқда Жогорку Кенеш матбуот хизмати.

"Жокорку Кенеш мажлисида, бугун 21 сентябрь куни депутатлар 2017 йилнинг 5 сентябрида имзоланган, давлат чегараси ҳақидаги қонунни кўриб чиқишди. Ёпиқ мажлис натижаларига кўра, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди", — дейилган расмий хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирзиғистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбаев 5 сентябр куни икки давлат орасидаги чегаранинг 85%ни  белгилайдиган шартномани имзолашган эди.

Бишкекда бўлиб ўтган учрашувда, президентлар қолган ҳудудлар бўйича, аксарият анклавлар борасида, музокаралар олиб борилади ва улар яқин орада ҳал қилиниши мумкин, деган эди.

Янгиликлар лентаси
0