КХШТ ТИВ раҳбарлари Нью-Йоркда террорчиликка қарши баёнот қабул қилишди

© Sputnik StringerФлаги стран ОДКБ, архивное фото
Флаги стран ОДКБ, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазирлари дунёда барқарорликни таъминлаш, Афғонистондаги вазият ҳамда халқаро террорчиликка қаршилик қилиш ҳақидаги баёнотларни қабул қилишди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Нью-Йорда 20 сентябрь куни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти мамлакатлари Ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Қозоғистон ТИВ.

Унда дунёда барқарорликни таъминлаш, Афғонистондаги вазият ҳамда халқаро террорчиликка қаршилик қилиш ҳақидаги баёнотлар қабул қилинди.

"Учрашев натисида учта умумий баёнот қабул қилинди — дунёда ҳартомонлама барқарорлик ўрнатиш, Афғонистондаги вазият ҳамда халқаро террорчиликка қарши кураш ҳақида", — дейилган расмий хабарда.

КХШТ ТИВ раҳбарлари учрашуви БМТ Бош Ассамблеясининг 72 сессияси кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтди. Тадбир доирасида ташкилот раҳбари Юрий Хачатуров 10-20 ноябрь кунлари Тожикистонда КХШТнинг коллектив тезкор кучлари иштирокида ўқув машғулотлари бўлиб ўтишрини хабар қилди.

КХШТ 1992 йилда МДҲ аъзолари томонидан Тошкентда ташкил қилинган. Бугунги кунда ташкилотга аъзо мамлакатлар Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон.

Янгиликлар лентаси
0