ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. "Мария" довули Кариб оролларига яқинлашмоқда. Унинг кучи энг юқори, бешинчи даражага етди. Бу ҳақда РИА Новости АҚШнинг Миллий довуллар марказига асосан хабар қилди.
Бундан олдин "Мария" довул кучи тўртинчи даражага камайганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Марказ сайтига кўра, довул шамол тезлиги 260 км/с ташкил қилмоқда. Довул ғарбга ва шимолий-ғарбий томонга 15 км/с тезликда кетмоқда.
Синоптиклар башоратларига кўра, кейинги ҳафтада "Мария" довули бўронга айланади. Ундан Кариб денгизи ҳудудидаги ороллар жабр чекиши мумкин.
АҚШ президенти Дональд Трамп Виржин ороллари ва Пуэрто-Рико ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, 17 сентябрь куни Атлантика океани ҳудудида, Жанубий Америка қирғоқлари ва Кариб денгизи ҳавзасидан узоқ бўлмаган ҳудудда «Мария» довули пайдо бўлаётган. Максимал куч даражасига кўтарилган "Мария" довули Доминикага ёпирилиб, бу орол давлат бош вазири Рузвельт Скерритнинг уйи жиддий зарар кўрган эди.