Ўзбекистонда футбол ўйинларига электрон чипталар савдоси йўлга қўйилади

© Commons.wikimedia / TwoWingsФутбольные болельщики на трибуне держат флаг Узбекистана
Футбольные болельщики на трибуне держат флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу билан чипталар савдосига чайқовчиларнинг таъсирини камайтириш, ҳудудлардаги ишқибозларнинг ўз уйларидан туриб ўйинларга чипта сотиб олишини таъминлаш каби қулайликларни яратиш асосий мақсад қилиб олинган

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. ЎФФ терма жамоалар, чемпионат, кубок ва биринчилик ўйинларига электрон чипталар савдосини жорий этмоқчи. Бу орқали ишқибозларга чипталар ўз нархида ва тенг тақсимлаш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу билан чипталар савдосига чайқовчиларнинг таъсирини камайтириш, ҳудудлардаги ишқибозларнинг ўз уйларидан туриб ўйинларга чипта сотиб олишини таъминлаш каби қулайликларни яратиш асосий мақсад қилиб олинган.

Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон
Футболдаги коррупция ва қинғирликларга қарши махсус бўлинма ва қўмита тузилади

Шунингдек, федерация ишининг шаффофлигини таъминлаш ва шу орқали фуқароларнинг федерацияга ишончини ортишига эришиш ҳам асосий вазифа қилиб олинган.

"Аксарият мурожаатларда федерация халқнинг маблағини суистеъмол қилганликда айбланади. Фуқароларда пайдо бўлган нотўғри тасаввурни йўқотиш учун федерация молиялаштириш учун маблағни қаердан олиб, қаерга сарфлашини шаффофлаштиришни таъминлайди", дейилади матбуот хизмати хабарида.

Хабар қилинишича, ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов ушбу ҳафтада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашади. Кейинги ҳафтада эса ЎФФда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар юзасидан футбол жамоатчилигига ахборот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг 12 сентябрь куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференциясида ташкилотга Умид Аҳмаджонов янги президент этиб сайланганди.

Янгиликлар лентаси
0