Николай II даврининг олтин тангасини сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЭкспонат из коллекции Гохрана России
Экспонат из коллекции Гохрана России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон марказий банки экспертлари хабарига кўра олтин тангалар 1898 - 1903 йилларда ишлаб чиқарилган.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Қашқадарё вилояти МХХ ходимлари антиквар буюмларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчиларни қўлга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Ўтказилган махсус операция давомида қиймати 10 рубл бўлган 36та олтин тангани 12,2 минг доллар эвазига сотишни режалаштирган Косон туманида яшовчи 35 ёшли Бобир Номатов ва 34 ёшли Қаршилик Фарход Махмудовлар қўлга олинган. Текширув вақтида уларнинг чўнтакларидан яна 4та ана шундай танга топилган.

"Экспертиза ўтказиш учун тангалар Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат пробир палатасига топширилган. Экспертиза 40 та танга 900 пробали олтиндан ясалганини ва уларнинг умумий оғирлиги 343,5 граммлигини ҳамда тангалар 1898 — 1903 йилларда ишлаб чиқарилганини кўрсатди", — деди муассаса вакили.

Қашқадарё вилоятининг Солиқ ва валюта жиноятлари бўлими ушбу иш юзасида жиноий иш қўзғатди.

Интернетдан олинган қўшимча маълумотларга кўра, ушбу тангалар Чор Россиясида Николай II даврига таалуқлилик эҳтимоли жуда катта. Николай II даврида ишлаб чиқарилган олтин танганинг диаметри 22,5 мм, қалинлиги 1,7 мм, оғирлиги 8,6 грамм, тиражи 6 млн дона. Бугунги кунда ушбу тангалар сақланиб қолган ҳолатига қараб 350-650 доллар туради.

Янгиликлар лентаси
0