Мирзиёев ва Назарбоев муҳим ҳужжатлар имзоладилар

Oбуна бўлиш
Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбаев 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди.

Нурсултан Назарбаевнинг давлат ташрифи давомида ўндан ортиқ муҳим ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида, савдо-иқтисодий, ҳарбий ва ўта муҳим бўлган сув манбааларидан фойдаланиш ҳақидаги шартномалар бор.

"Ўртамизда ҳал этилмаган масала қолмади", — деди музокаралар сўнггида Шавкат Мирзиёев журналистларга.

Республика раҳбарлари охирги 9 ой давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида товар айрбошлаш даражаси кескин ўсганини ҳам қайд этишди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ўз ҳамкасабасини икки давлат орасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли "Эл-юрт Хурмати" ордени билан мукофотлади.

Янгиликлар лентаси
0