ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Остонада қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушгач ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари юклаш-юк тушириш ишлари учун масъул бўлган раҳбарлардан бирини қўлга олдилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.
Куни кеча Қозоғистон пойтахти Остонада бахтсиз ҳодиса туфайли икки нафар ўзбекистонлик ишчилар қурбон бўлган, яна бир киши касалхонага олиб кетилган. Фожеа якшанба куни, Алаш кўчаси 25 уй манзилида содир бўлган. У ерда қурилаётган уйнинг девори ва томининг темир-бетон плитаси қулаб тушган.
Терговчиларнинг тахминига кўра, плиталар қурилиш материаллари билан ҳаддан тўлиб-тошганлиги туфайли қурилаётган объект девори қулаган бўлиши мумкин.
Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва тегишли экспертизалар тайинланган.