ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Шанба куни келиб тушган "Миналаштирилган" деган хабарлардан кейин Россиянинг 11 субъектларидан 21 минг киши эвакуация қилинди, деб хабар қилди РИА Новости фавқулодда хизматлардаги манбадан олинган хабар асосида.
"Соат 21.30 ҳолатига кўра, Россия Федерациясининг 11та субъектларига темирйўл ва автовокзаллар, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ҳамда Москвадаги Қизил майдонни портлатиш таҳдиди билан 57та аноним қўнғироқ келиб тушган", — деб қайд этган манба.
"Барча объектлар текширилган, портлаш хавфи тасдиқланмади", — деб таъкидлаган у.
Россия бўйлаб беш кундан бери турли маъмурий бинолар ва савдо мажмуаларининг "миналаштирилгани" тўғрисида аноним қўнғироқлар тинмаяпти. Чоршанба куни бу ҳолат Москвагача етиб келди. Пойтахтга келиб тушган аноним қўнғироқларда 50та объектларнинг "миналаштирилгани" хабар қилинган. Улар орасида вокзаллар, йирик савдо марказлари бўлган. 40 мингдан зиёд киши мана шу қўнғироқлар туфайли эвакуация қилинган.
Аноним қўнғироқлар туфайли мамлакатда жами 130 минг киши эвакуация қилинган. Россия давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раиси ўринбосари Юрий Швиткиннинг сўзларига кўра, ёппасига авж олган телефон террорчилиги оқибатида Россия иқтисодиётига 1 миллиард рубл зарар етказилган.