ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистон Футбол федерацияси раиси Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонаси ишга тушди.
Мурожаатномалар ЎФФнинг махсус саҳифасида қолдирилиши мумкин ёки president@the-uff.com электрон почтаси орқали йўналтирилиши мумкин.
Виртуал қабулхона ҳозирча синов тартибида ишламоқда. Мурожаатлар қабул қилиндими-йўқми, буни аризанинг сайтдаги мақомидан билиб олса бўлади.
"Келажакда ариза бериш жараёни орттирилган тажрибага мувофив такомиллаштириб борилади", — дейилган хабарда.
Умид Ахмаджонови Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти лавозимига сентябрь ойида сайланган эди. Ахмаджонов ушбу лавозимда Мираброр Усмоновнинг ўрнига келган эди.