ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида 16 сентябрь куни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни расмий кутиб олиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Давлат раҳбарлари дастлаб тор доирада учрашув ўтказди. Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.