ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ички ишлар тизимида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди uznews.uz.
Хабарга кўра, подполковник Илҳом Қутлимуротов ИИВ Жиноят қидирув Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Мурод Нурмуҳамедов — ИИВ Патруль- пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳамда подполковник Акмал Жўраев ИИВ Махсус отряд командири этиб тайинланган.
Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб подполковник Шуҳрат Йўлдошев тайинланган.
Подполковник Шерзод Холмуродов Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи ҳамда подполковник
Озоджон Сатторов Навоий вилояти Конимех тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.