ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Лондон метросида портлаш содир бўлди, деб хабар қилди РИА Новости Sun газетасига асосан.
Нашрга кўра, портлаш натижасида бир нечта киши юз куйиш жароҳатини олган. Воқеа жойига шошилинч тиббий хизмат ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келишди. Гувоҳларга кўра, метро вагони ичида оқ контейнер портлаб кетди.
Work colleague was on district line train at Parsons Green when bag exploded #london pic.twitter.com/1yXOsFVAJ1
— Andy Webb (@andyjohnw) 15 сентября 2017 г.
Лондон полияцияси ушбу ҳолатни тасдиқлади, лекин ҳозирча аниқ маълумотларни бермади.
I'm safe — just had to run for my life at #ParsonsGreen station — huge stamped, lots injured. Not sure why — fire/explosion mentioned. pic.twitter.com/zRvRPWOuzA
— Emma (@EmmaStevie1) 15 сентября 2017 г.
"Парсонс-Грин метро бекатида рўй берган ҳодиса ҳақида хабаримиз бор. Полиция ходимлари воқеа жойида ишламоқда", — деб ёзилган Лондон полициясининг Twitterида.